Жанубий Африкада қор ёғди (фото)

Жанубий Африкада қор ёғди (фото)
Жанубий Африкада қор ёғди (фото)
Фото: Oрион бошланғич мактабида болалар қорда ўйнамоқда / Reuters

Жанубий Африка Республикасининг ғарбий қисмига Антарктидадан совуқ ҳаво массалари келиши билан Африка жанубида қор ёғди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Маълум қилинишича, Ғарбий Кейп провинциясининг турли ҳудудларида 10 соатдан давомида қор ёғмоқда. 2023 йил аввалгиларидан фарқли ўлароқ, нафақат тоғли ҳудудларда, балки вилоятнинг кўплаб шаҳар ва туманларида қор ёғди. Йўлларни муз қоплади, расмийлар ҳайдовчиларни ўта эҳтиёткор бўлишга чақирган.

Жанубий Африкада қор ёғди (фото)
Фото: Йоханнесбург жанубидаги мактабда болалар қор ўйнамоқда / Reuters

Йоханнесбург ва Преторияда ҳаво ҳарорати нол даражадан пастга тушган. Метеорология хизмати яқин соатларда мамлакат жануби-шарқидаги КваЗулу-Натал провинциясида қор ёғиши кутилиши ҳақида огоҳлантирган.

Жанубий Африкада қор ёғди (фото)
Фото: Reuters

Жанубий Африка Республикаси жанубий яримшарда жойлашган бўлиб, у ерда қиш июль ойининг ўрталарида энг юқори даражага етади. Ҳозирги совуқ Африка жанубига Антарктидадан келган.

“Биз охирги марта бундай об-ҳавони 2012 йилда кўрган эдик”, — дейди ЖАР метеорология хизматининг катта синоптикчиси Пуселецо Мофокенг.

 

Жанубий Африкада қор ёғди (фото)
Фото: Бракенхерстда қор ёғаётган пайтда чиқинди йиғаётган ходимлар / Reuters
Жанубий Африкада қор ёғди (фото)
Фото: Йоханнесбургда қор бўрони пайтида бир киши ити билан сайр қилмоқда / AP Photo
Жанубий Африкада қор ёғди (фото)
Фото: Йоханнесбургдаги паркда сайр қилаётган эркак / AP Photo
Жанубий Африкада қор ёғди (фото)
Фото: AFP
Жанубий Африкада қор ёғди (фото)
Фото: Йоханнесбургдаги Delta-паркда қор ёғаётган бир киши йўлда кетмоқда / AFP
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар