Тейлор Свифт ва Тревис Келси тўйи: афсонавий арена танландими?

Тайлор Свифт ва Тревис Келси атрофида янги миш-мишлар тарқалмоқда. Хабарларга кўра, машҳур жуфтлик ўз тўй маросимини Madison Square Garden аренасида ўтказишни режалаштирмоқда.
Маълумотларга қараганда, Нью-Йоркдаги ушбу машҳур арена 29 июн — 6 июль оралиғида бўш турибди. Айнан шу давр тўй учун танланган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Бу эса мухлислар орасида катта қизиқиш ва муҳокамаларга сабаб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Тейлор ва Тревис ўз муносабатларини 2023 йилда расман тасдиқлаган эди. Шундан бери улар тез-тез омма эътиборида бўлиб, ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинаётган жуфтликлардан бирига айланган.
Агар ушбу миш-мишлар рост бўлса, бу тўй шунчаки оддий маросим эмас, балки ҳақиқий шоуга айланиши мумкин. Чунки Madison Square Garden каби улкан аренада ўтказиладиган тўй миллионлаб мухлислар эътиборини тортиши аниқ.
Ҳозирча жуфтлик ёки уларнинг вакиллари томонидан расмий баёнот берилмаган. Шунга қарамай, мухлислар аллақачон бу эҳтимолий тўйни “йил воқеаси” сифатида кутишни бошлаган.





























Изоҳлар 0
…