
Фото: PLoS ONE
Япониянинг Ямагата префектурасида сигирларни ёппасига бўяш бошланиб кетди, деб хабар берди South China Morning Post нашри. Мол терисига йўл-йўл чизиқларни чизиш учун фермерлар аэрозол бўёқ ёки енгил оқартиргичлардан фойдаланишмоқда.
Ғалати бу усулнинг самарали эканини олимлар 2019 йилда PLoS ONE журналида чиққан мақолада исботлаб беришган. Маълум бўлишича, пашша-чивинларни тинмай ҳайдайверишдан сигирлар оғир стрессга тушиб, бир дақиқада ўртача 16 марта асабийлашади. Бу охир-оқибат бузоқлар туғилишининг камайишига олиб келаркан.
Мол терисидаги йўл-йўл чизиқлар сабабли чивинлар қўнишга жой танлай олмай, ортига учиб кетади, натижада жониворлардаги безовталик ҳисси уч мартагача камаяди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар