Қоядан қулаб кетган саккиз сигир денгиздан қутқарилди

2 дақиқа ўқиш245
Қоядан қулаб кетган саккиз сигир денгиздан қутқарилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Англсейда қоядан қулаб, тошлоқ ҳудудда қолиб кетган саккизта сигир қутқарувчилар ва маҳаллий балиқчининг саъй-ҳаракатлари билан хавфсиз жойга олиб чиқилди.
  • Ҳайвонлар бирма-бир қайиққа боғланган ҳолда қирғоққа тортиб чиқарилди.
  • Қутқарув операцияси 22 сентябр куни соат 11:30 да бошланиб, соат 14:45 да якунланди.

Англсейда қоялардан қулаб, сув бўйидаги тошлоқ ҳудудда қолиб кетган саккизта сигир қутқарувчилар ва маҳаллий балиқчининг саъй-ҳаракатлари билан хавфсиз жойга олиб чиқилди. Ҳайвонлар бирма-бир қайиққа боғланган ҳолда қирғоққа тортиб чиқарилган.

Моллар фермер Ҳью Ричардсга тегишли бўлган. Қутқарув операцияси 22 сентябрь, сешанба куни соат 11:30 да бошланган. Балиқчи Рис Уоннакоат сигирларни бир кун аввал кечқурун қоялар остида кўриб қолган ва бу ҳақда соҳил қўриқлаш хизматига хабар берган.

Бироқ Элленс-Уэлл, Энгл яқинидаги ҳудудда тун қоронғуси сабабли сигирларни қутқаришнинг иложи бўлмаган. Шу боис қутқарувчилар эртаси куни яна йиғилиб, операция режасини ишлаб чиққан.

Need To Know хабарига кўра, қутқарув ишларига RNLI, Милфорд-Хейвен порти патрули ва Рис Уоннакоатнинг балиқчилик қайиғи жалб этилган.

Angle Lifeboat RNLI вакили маълум қилишича, 22 сентябрь куни соат 11:30 да экипаж Милфорд-Хейвен порти патрули билан биргаликда саккизта сигирни қоялардан қутқаришга уринаётган маҳаллий фермерлар ва балиқчилик қайиғига хавфсизлик ёрдамини кўрсатиш учун воқеа жойига йўл олган.

Қутқарув қайиғи тез орада ҳодиса жойига етиб борган. Шундан сўнг унинг махсус шишириладиган кичик қайиғи сувга туширилган. Маҳаллий фермерлар ва зарур жиҳозлар сигирлар қолиб кетган қояга етказилган.

Сув сатҳи кўтарилиб бораётган бир пайтда ҳайвонлар аста-секин сув ёқасига йўналтирилган ва махсус арқонлар билан маҳкамланган. Кейин сигирлар навбатма-навбат сувга туширилиб, Энгл-Пойнт томон олиб борилган.

Bir guruh sigir tik qoyali va toshloq qirg‘oq bo‘yida turibdi.

У ерда ҳайвонлар пляжга чиқарилган. Қутқарув операцияси соат 14:45 га келиб якунланган ва саккизта сигирнинг барчаси соғ-омон қирғоққа олиб чиқилган.

Фермер Ҳью Ричардснинг айтишича, қутқарув жараёни ҳудуднинг тошлоқ ва қояли экани сабабли анча мураккаб кечган. Қутқарувчилар сигирларнинг бош қисми сув остида қолиб кетмаслиги учун уларга махсус жиҳозланган тасмалар тақиб, ҳайвонларни эҳтиёткорлик билан қуруқликка йўналтирган.

Унинг таъкидлашича, сигирларни қирғоққа қайтариш ишлари тахминан бир ярим соат давом этган.

Қутқарувда иштирок этган балиқчи Рис Уоннакоат эса жараён жуда ташвишли бўлганини айтган. Унинг сўзларига кўра, ҳайвонларни сувдан олиб чиқиш вақтида уларга зарар етказиб қўйиш хавфи бўлгани учун сигирларни жуда эҳтиёткорлик билан бошқаришга тўғри келган.

Фермер қутқарувда иштирок этган барча мутахассисларга миннатдорлик билдирган. У Рис Уоннакоат, қутқарув қайиғи экипажи ва порт патрули ходимларига алоҳида ташаккур айтган.

Сигирларнинг барчаси хавфсиз тарзда қирғоққа олиб чиқилган. Ҳайвонларда қоядан қулаш оқибатида бир неча тирналиш ва кўкаришлар бўлган, аммо умумий ҳолати яхши экани маълум қилинган.

Фермернинг таъкидлашича, қутқарув операцияси муваффақиятли якунланган ва чорванинг барчаси омон қолган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?