date

Ғазода тинчлик музокаралари тезлашмоқда

Ғазода тинчлик музокаралари тезлашмоқда
АҚШ президенти Доналд Трумп Ғазодаги урушни тўхтатиш бўйича музокараларни тезлаштиришга чақирди. Душанба куни Мисрда Ҳамас ва Исроил ўртасида билвосита тинчлик музокаралари бошланиши кутилмоқда.

Ҳамас АҚШ таклиф қилган 20 бандли режанинг айрим қисмларини қабул қилди, аммо қуролсизланиш ва Ғазони бошқариш масаласида келишувга бормади. Трумп “музокаралар самарали кечмоқда” деб айтди ва вақтни бой бермасликни сўради.

Исроилнинг ҳаво ҳужумлари эса ҳануз давом этмоқда. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги бир суткада 65 киши ҳалок бўлган.

Ҳамас ва Исроил делегациялари Қоҳирада бўлиб ўтадиган музокараларга тайёрланмоқда. Учрашув Ғазодаги икки йиллик урушни тугатиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғазода тинчлик музокаралари тезлашмоқда