Эрдоған ислом давлатларини Исроилга босимни кучайтиришга чақирди

1 дақиқа ўқиш0
Эрдоған ислом давлатларини Исроилга босимни кучайтиришга чақирди

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған ислом давлатларини Исроилга нисбатан босимни кучайтириш ва Ғазо аҳолисига гуманитар ёрдамни оширишга чақирди. Шунингдек, у Туркия Ғазога вақтинча бошпана сифатида фойдаланиш учун контейнерлар юборишга тайёрлигини билдирди.

Эрдоған бу ҳақда 18 ноябрь куни Адолат ва тараққиёт партиясининг парламент фракцияси йиғилишида сўзлаган нутқида маълум қилди.

Туркия раҳбари Ғазода тинч аҳоли, айниқса, болалар оғир шароитда яшаётганини таъкидлаб, мусулмон давлатлари фақат бошқаларнинг ҳаракатларига таяниб қолмаслиги кераклигини айтди.

«Биз, мусулмонлар ҳаракат қилишимиз ва Исроилга нисбатан янада кучлироқ босим ўтказилишини таъминлашимиз лозим. Қиш шароитлари оғирлашишидан олдин Ғазога кўпроқ гуманитар ёрдам етказишимиз шарт», — деди у.

Эрдоған Ғазода болаларнинг бошпанасиз, совуқ ва ёмғир остида қолаётганини қайд этиб, бу ҳолатга бефарқ қараб бўлмаслигини билдирди.

«Биз Ғазодаги биродарларимиз ва опа-сингилларимизга вақтинча жойлаштириш учун контейнерлар юборишга тайёрмиз», — дея таъкидлади Туркия президенти.

У, шунингдек, халқаро ҳамжамиятнинг муносабатидан қатъи назар, Туркия Ғазодаги вазият ҳақида гапиришда ва фаластинликларни қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?