date
views 6 402

Трамп Обамага ёқишига ишончи комил

Трамп Обамага ёқишига ишончи комил

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг собиқ етакчиси Барак Обама уни ёқтиради, деб ҳисоблайди. Трампнинг ўзи ҳам, ўз навбатида унга яхши муносабатдадир, деб ёзади «Дарё» нашри.

«Биз ўзаро чиқишамиз. У буни тан оладими, йўқми, билмадим, лекин мен унга ёқаман. У менга ёқади, чунки мен буни ҳис қиламан», — деди Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида.

Шунга қарамай, Трамп илгарироқ Обама иккаласи «бир-бирига хунук гапларни гапиргани»ни эътироф этди. «Сиёсат — ғаройиб нарса», — дея хулоса қилди у.

Аввалроқ Обама Дональд Трамп президентлик сайловларида ғолиб чиққанидан кейин у билан ўтказган суҳбатларидан ҳузур-ҳаловат олганини айтган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Обамага ёқишига ишончи комил