Индонезияда 25 ёшли аёл шаршарадан қулаб ҳалок бўлди

Индонезиянинг Ғарбий Суматра вилоятидаги Robo Harau шаршарасида 25 ёшли Windy Rahma Putri ҳалок бўлди. Ҳодиса 2026 йил 15 октябрь куни аёл шаршара ҳудудида чўмилаётган вақтда содир бўлган. Бу ҳақда Detik.com хабар берди.
Маҳаллий ОАВлар хабар беришича, аёл сув оқими яқинида сирпаниб кетиб, пастга қулаб тушган. У сувга оқиб кетганидан сўнг қидирув-қутқарув ишлари бошланган.
Қидирув ишлари 16 октябрь куни ҳам давом эттирилган. Ғарбий Суматра вилоятидаги Паданг қидирув-қутқарув хизмати раҳбари Абдул Маликнинг маълум қилишича, аёлнинг жасади соат 10:45 да топилган. Шундан сўнг унинг жасади эвакуация қилиниб, оила аъзоларига топширилган.






























Изоҳлар 0
…