12:20 / 03.05.2020
2 553

Янги Зеландия коронавирус муаммосини қандай ҳал қилди?

Янги Зеландия коронавирус муаммосини қандай ҳал қилди?
Фото: CNN
CNN нашрининг ёзишича, Янги Зеландия ҳукумати бир неча ҳафта ичида коронавирус билан боғлиқ вазиятни тўлиқ назоратга олди ва муаммони бартараф қилди. Бугун 400 минг янги зеландияликлар ўз иш фаолиятига қайтди ва мамлакатда коронавирусдан соғайганлар 82 фоизни ташкил қилмоқда.

Сўнгги кунларда Янги Зеландияда коронавирус билан касалланганлар сони ўн нафардан ошмаяпти. Душанба куни бутун мамлакат ҳудудида коронавирусга чалинганлик билан боғлиқ вазият биттани ташкил қилди. Янги Зеландия Соғлиқни сақлаш департаменти бош директори Эшли Блумфилд фикрига кўра, мамлакат коронавирусга қарши курашда ўз мақсадига етган ва вирус билан касалланишнинг янги ҳолатлари қаердан келаётгани ҳақида тўлиқ тасаввурга эга.

Душнаба куни Янги Зеландиянинг 39 ёшли бош вазири Жасинда Ардерн коронавирус билан боғлиқ беш ҳафталик карантин даври мамлакат тарихидаги энг қатъий чекловлар амал қилган муддат бўлганини таъкидлади. Сешанбадан бошлаб эса Жасинда Ардерн мамлакатда карантин билан боғлиқ вазият юмшатилгани ва 400 мингдан ортиқ ишчилар ўз ишларига қайтишга рухсат этилгани ва мамлакат иқтисодиёти карантиндан аввалги кўламнинг 75 фоизига эришгани ҳақида маълумот берди.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Янги Зеландияда коронавирус билан боғлиқ 1 472 та ҳолат аниқланган ва шундан 19 тасида ўлим ҳолати қайд этилган. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан тузалганларнинг миқдори 1 214 нафарлигини ва бу рақам касалланганларнинг 82 фоизини ташкил қилишини хабар қилган. Шунга қарамасдан Жасинда Ардерн янги зеландияликларни ҳушёрликни қўлдан бой бермасликка чақирди.

Янги Зеландиянинг коронавирусга қарши курашда эришган ютуқлари асосида мамлакатнинг чет минтақада жойлашгани ва мамлакатдан халқаро авиақатновлар сонининг камлиги билан изоҳлаш мумкин бўлса-да, аммо ҳукуматнинг коронавирусга қарши тезкор акс таъсири, коронавирусга қарши тестлар кўламининг улканлиги ва ҳақиқий фан билан шуғулланиш тажрибаси алоҳида эътиборга молик.

Коронавирус билан боғлиқ илмий моделлаштиришлар Янги Зеландияда ҳам талафотлар улкан бўлиши эҳтимолини кўрсатганда, Янги Зеландия ҳукумати коронавирусга қарши тезкор тадбирларни жорий этди. 14 март санасида Жасинда Ардерн мамлакатга кирувчиларга икки ҳафталик карантин жорий этилишини эълон қилди. Бу амалиёт гарчи мамлакатда коронавирус билан боғлиқ олтита ҳолат қайд этилишига қарамасдан татбиқ этилди.

Фото: CNN
19 март санасида ҳукумат мамлакатга кирувчиларга тақиқ жорий этганда, Янги Зеландия аллақачон 28 нафар хорижлик шахс мавжуд эди. 23 март санасида ҳукумат қатъий карантин режимини жорий қилганда, мамлакатда коронавирус билан хасталанган 102 нафар бемор аниқланди. «Янги Зеландия ҳукумати шу тариқа нафақат Янги Зеландия аҳолисни, балки Тинч океани минтақаси аҳолисни ҳам коронавирус билан боғлиқ мудҳиш пандемиядан асрай олди», — дея таъкидлайди бош вазир Жасинда Ардерн.

Мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, «Colmar Branton» тадқиқот компанияси ўтказган сўровларда қатнашган 87 фоиз янги зеландияликлар ҳукуматнинг карантин муддатини яна беш кунга узайтириш қарорини ижобий баҳолади. Янги Зеландияда, шунингдек, кунига коронавирусга қарши 8 000 та тест ўтказилди. Таққослаш учун, Янги Зеландиядан аҳолиси 13 марта кўп бўлган Буюк Британияда 719 910 та тест ўтказилган бўлса, Янги Зеландияда ўтказилган тестлар сони 126 066 тани ташкил қилди.

Ўз чиқишида Ардерн хоним Янги Зеландиядаги коронавирус билан боғлиқ фактларни чоғиштирар экан, бошқа мамлакатларда коронавирусга чалинган одам 2,5 та одамга касалликни юқтирган бўлса, Янги Зеландияда бу кўрсаткич 0,4 тани ташкил қилганини очиқлади. Отаго университети эпидемиолог профессори Майкл Бейкер фикрича, Янги Зеландиядаги ижобий ҳолат гарови бу – сифатли фан ёндашуви ва мамлакат раҳбарининг аъло даражададаги етакчилик қобилияти ҳамоҳанглигидир.

Янги Зеландияда коронавирусга қарши курашда самарадорлик кўзга ташланаётган бўлса-да, аввалги ҳаёт тарзига қайтишга яна анча муддат бор. Карантин ҳолати давом этмоқда, ижтимоий муҳофазаланиш ва янги зеландияликлар имкон қадар уйда қолиш тавсия қилинмоқда. Мамлакатнинг асосий иқтисодий тармоғи бўлган сайёҳлак тизими кучли зарбада қолган, ҳамон хорижлик сайёҳларнинг мамлакатга кириши борасидаги тақиқлар амал қилмоқда. Австралия ва Янги Зеландия ўртасидаги авиақатновларни очиш борасида музокаралар кетмоқда, ишсизлик даражаси эса 13 фозига юқорилагани кузатилмоқда, деб ёзади CNN ахборот нашри.

Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Янги Зеландия коронавирус муаммосини қандай ҳал қилди?