22:40 / 02.12.2022
1 777

Тишларни тозалашда деярли ҳамма йўл қўядиган 8 та хато

Тишларни тозалашда деярли ҳамма йўл қўядиган 8 та хато
Фото: Pinterest
Тишларни қордек оқ, мустаҳкам ва соғлом сақлаш учун уларни кунига икки марта ювиш керак — бу ҳаммага болалигидан маълум. Лекин ҳамма ҳам уларни тўғри тозалайдими? «Новй очаг» нашри тишларни тозалашда йўл қўйиладиган хатоларни санаб ўтди.

Тишларни етарлича узоқ чўткаламаслик
Тавсия этилган чўткалаш вақти икки дақиқа, аммо деярли ҳеч ким бунга амал қилмайди. Бундан ташқари, UCLA стоматология мактаби томонидан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳатто тишларини етарлича чўткалайман, деб ўйлаган одамлар ҳам 30 сониядан кўпроқ вақт сарфлайди. Бу жуда зерикарли ва кўп ҳолларда унга сарфлаган вақтни тўғри баҳолаб бўлмайди. Шунинг учун таймерни ўрнатиш ёки ҳеч бўлмаганда бир юз йигирмагача санаш керак.

Тишларни жуда қаттиқ ишқалаш
Чўткалаш пайтида тишларга жуда кўп босим ўтказаётганингизни текширинг. Тиш чўткасига жуда кўп босим бериш уларни мукаммал тозалашга ёрдам бермайди. Аммо бу билан тиш эмали ва милкни осонгина шикастлаш мумкин.

Чўткани нотўғри ушлаш
Тиш чўткасини тўғри ушлаш уларнинг соғлиғига ҳам таъсир қилади. Optimaл бурилиш 45 градуслик бурчак остида бўлиши керак. Шунинг учун болаларга ҳам чўткани қандай қилиб тўғри ушлашни ўргатиш лозим.

Қаттиқ тукли чўткадан фойдаланиш
Юмшоқ тукли тиш чўткалари фақат болалар учун деб ўйлайсизми? Стоматологлар бундай фикрда эмас. Қаттиқ ва ҳатто ўртача қаттиқликдаги тиш чўткалари, қоида тариқасида, милкнинг юмшоқ тўқималарига зарар етказиши мумкин, шунингдек, тишлардаги озиқ-овқат қолдиқларини олиб ташлолмайди. Кейинги сафар тиш чўткасини алмаштирганда, юмшоғини танлаш тавсия этилади.

Жуда катта чўткасини танлаш
Ҳажми ҳам муҳим ва кўп ҳолларда у кичикроқ бўлгани яхшироқ. Жуда катта тиш чўткаси ичкаридаги тишларга етиб бормайди. Шунинг учун кичик чўткадан фойдаланиш тавсия этилади.

Тиш чўткасини камдан кам алмаштириш
Стоматологлар тиш чўткасини йилига тўрт марта алмаштиришни тавсия қилади. Нам муҳит бактериал ўсишни рағбатлантиради ва вақт ўтиши билан чўтка оғиз бўшлиғидан хавфли микроорганизмларни тозалашга ёрдам бермайди, аксинча, уларни кўпайтиради.

Тиш ипидан фойдаланмаслик
Сизнингча, тишлар орасига ёпишиб қолган озиқ-овқат бўлакларини олиб ташлаш учун ипдан фойдаланиш керакми? Стоматологлар бошқача ўйлайди ва тишлар орасига тўпланган қолдиқларни тозалаш учун ҳар сафар тиш ипидан фойдаланишни тавсия қилади.

Кечқурун тишларни ювмаслик
Кўпчилик эрталаб тишларини ювади, лекин мунтазам равишда кечқурун буни унутади ва шу билан барча ҳаракатлар деярли бекор бўлади. Куни билан тўпланган бактериялар тиш ва милкка зарар етказиши мумкин ва эрталаб тозалаш эса муаммони бартараф этишга ёрдам бермайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тишларни тозалашда деярли ҳамма йўл қўядиган 8 та хато