425
С витамини: қайси маҳсулотлар таркибида бор, нима учун фойдали ва у коронавирусни даволайдими?
Фото: «Wday.ru»
C витамини ёки аскорбин кислотаси инсон учун энг муҳим ва зарур витаминлардан биридир. Агар у организмда етарли миқдорда бўлмаса, оғир касалликларни келтириб чиқаради. Келинг, ҳаммасини бир бошдан тушунтирамиз, деб ёзади «Wday» нашри.
С витамини бежиз ёшариш витамини деб аталмаган. Бу тери қаримаслиги учун масъул бўлган коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантирадиган энг кенг тарқалган антиоксидантдир. Бундан ташқари, C витамини ёки аскорбин кислотаси организмнинг ҳимоя функцияларини кучайтиради, қон томирларининг узоқ ишлашини қўллаб-қувватлайди, уларни эластик ва бақувват қилади, шунингдек, темирнинг сўрилишини, суяк ҳужайралари, тишлар, тўқималарнинг ўсиши ва тикланишига ёрдам беради.
Организмда C витамини етишмовчилигини аниқлаш жуда оддий. Аскорбин кислота танқислиги иммунитетнинг пасайиши, тез-тез шамоллаш, тиш милкидан қон кетиши, чарчоқ, сустлашиш ва ҳатто, асабийлашиш, уйқусизлик, бўғим касалликлари, яраларнинг узоқ муддатда битиши, соч тўкилиши ва ажинлар шаклида намоён бўлади.
Нималар таркибида C витамини мавжуд?
Муаммо шундаки, инсон танаси C витаминини ўз-ўзидан синтез қила олмайди. Бу шуни англатадики, у озиқ-овқат билан ёки дори шаклида ташқаридан организмга тушиши керак. Цитрус мевалари, қора смородина, наъматак, клюква, облепиха, олма, малина, киви, булғор қалампири, майданоз, хрен, карам (шу жумладан тузланган карам) таркибида, пиёз, помидор, бодринг, картошка, отқулоқ ва қовоқда ҳам кўп миқдорда C витамини мавжуд.
Эътибор беринг, C витамини бор маҳсулотларнинг барчаси мева ва сабзавотлар, ўсимликлар, шунингдек, полиз маҳсулотларидир.
Ва яна бир муҳим нуқта. Юқори ҳарорат таъсирида аскорбин кислотанинг кимёвий тузилиши бузилади. Сув ва металл билан қоришганда ҳам худди шу такрорланади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, ошхонада C витаминига бой овқатларни тайёрлашда иссиқлик билан ишлов беришдан, металл қозон ва ликоплар каби идишларни фойдаланишдан сақланинг.
Сирланган, шиша идишлар, пластмасса ёки ёғоч чўмичлардан фойдаланинг. C витаминининг «душмани» кислород (шунинг учун тўғралган маҳсулотларни узоқ вақт сақламанг, уларни дарҳол истеъмол қилинг).
C витамини: фойдами ё зарар?
C витамини фойдалими? Шубҳасиз! Иммунитетни ошириш, яраларни даволаш, холестерин даражасини пасайтириш, шамоллашда ёрдам бериш, қон қуйқаларини юмшатиш ва бошқалар. Дарвоқе, шамоллашни даволашда, иммунитетни мустаҳкамлаш ва тикланишни тезлаштириш учун C витамини дозасини ошириш тавсия этилиши бежиз эмас. Касалликнинг олдини олиш учун сиз кунига битта апельсин ёки киви ейишингиз мумкин.
C витамини тиббий қадоқланган шаклларида ҳам мавжуд — ампула ва таблетка кўринишларда. Аскорбин кислотаси дозасини кескин ошириш зарур бўлган ҳоллардагина улардан фойдаланиш мумкин. Масалан, руҳий ёки жисмоний стресс кучайганда, қон кетишида, чуқур яралар, интоксикация кузатилганда.
Таблеткалар шаклидаги C витамини кўпчиликка таниш. Биз кўпинча шамоллашни даволаш пайтида қабул қиламиз — сувда эрувчан таблеткалар. Оддий, эримайдиган, ёқимли ширин таъмга эга бўлган аскорбин кислотаси ҳам бор. Улардаги препаратнинг дозаси кичик, шунинг учун улар профилактика учун жуда қўл келади. Истеъмол қилиш бўйича кўрсатмалар тиббий восита қадоғида ёзиб қўйилган бўлади.
Ампула шаклидаги C витамини фақатгина шифокор кўрсатмасига биноан қўлланилиши керак
Тиббий маълумотга эга бўлган мутахассисгина касалликка қараб аниқ дозани белгилаши мумкин. Аксорбин кислотасининг афзалликлари шубҳасиз бир қанча, аммо ҳамма ҳам уни фаол тарзда қабул қила олмайди. C витаминини истеъмол қилишда эҳтиёт бўлиш керак бўлган касалликлар мавжуд.
Дарвоқе
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Елена Малишева C витамини миқдори кўп бўлган учта озиқ-овқат номларини санади ва C витамини коронавирусга қарши ёрдам берадими, деган саволга жавоб берди:
- "C витамини коронавирусдан ҳимоя қилмаслиги мумкин, аммо у жуда кўп фойдали хусусиятларга эга: витамин қон томирлар учун зарур, ажинлар пайдо бўлишининг олдини олади ва ҳатто, ақлий заифликдан ҳимоя қилади. Бундан ташқари, C витаминини таблеткалар орқали эмас, балки озиқ-овқатдан олиш яхшироқдир. Музлатилган қалампир, смородина, петрушка, музлатилган смородина — бу супермаҳсулотлар бўлиб, сиз организмингизни улар ёрдамида C витамини билан тўйинтиришингиз мумкин", — деди шифокор. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
Жигар учун энг фойдали бўлган 9 та маҳсулот
Украина Қуролли кучлари командири можаро ҳақида даҳшатли прогноз қилди