
Россия Давлат Думаси депутати Светлана Журова россия футбол жамоаларининг халқаро майдонга қайтиши яқин орада амалга ошишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ФИФА ва УЕФА аввал ёшлар, ўсмирлар ҳамда аёллар жамоаларини мусобақаларга қайтаришни бошлайди.
"УЕФА ва ФИФА бизнинг болалар, ўсмирлар ва ёшлар жамоаларимизни мусобақаларга қўшишни бошлашлари мумкин. Аёллар терма жамоамизга ҳам рухсат берилган эди, бироқ мусобақа ўтказилган мамлакатга киришларига имконият берилмади", – дейди Журова "Матч ТВ"га берган интервьюсида.
Шу билан бирга, Россия футбол иттифоқи бош котиби Максим Митрофановнинг айтишича, Россиянинг қайтиши бўйича музокараларда ҳали ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Ҳозирги кунда россиялик клублар ва миллий футбол жамоалари халқаро мусобақаларда иштирок этишдан четлатилган.
Россия футболи халқаро майдонга қайтади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар