date

Наполи собиқ ҳужумчиси: “Конте ноҳақ танқид қилинмоқда”

Наполи собиқ ҳужумчиси: “Конте ноҳақ танқид қилинмоқда”
Наполининг собиқ ҳужумчиси Штефан Швох клубдаги инқироз ҳақида ўз фикрларини билдирди. Мазкур инқироз Наполи бош мураббийи Антонио Конте ва футболчилар ўртасидаги келишмовчиликлар билан боғлиқ.

“Контенинг футболчилар билан қарама-қаршиликлари мавжуд, бироқ бунинг объектив сабаблари ҳам бор: жамоанинг жисмоний тайёргарлиги паст даражада ва жароҳатлар кўплаб учрамоқда. Менимча, клуб унга ишонч билдиришда давом этиши керак.

Кеча улар уни жамоага олиб келишни жуда исташган эди, бугун эса Конте ноҳақ ва ошириб юборилган танқидларга учрамоқда”, — деди Швох calcionapoli1926.it нашрига берган интервьюсида. Маълумот учун, Антонио Конте 2024-йилдан бери Наполи жамоасида бош мураббий сифатида фаолият юритмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Наполи собиқ ҳужумчиси: “Конте ноҳақ танқид қилинмоқда”