date

Левандовски Ла Лигада энг ёши катта хет-трик муаллифлари орасида

Левандовски Ла Лигада энг ёши катта хет-трик муаллифлари орасида
Роберт Левандовски якшанба куни "Барселона"нинг "Сельта"га қарши ўйинида (4:2) уч марта гол урди. Польшалик юлдуз 10-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширди, 37- ва 73-дақиқаларда эса ўйиндан гол киритди.

Opta маълумотларига кўра, "кўк-анорранглилар" ҳужумчиси (37 ёш ва 80 кун) 21-асрда Ла Лигада хет-трик қайд этган энг ёши катта учинчи футболчига айланди. Ундан олдинги ўринларда Хорхе Молина (39 ёш ва 241 кун) ва Хоакин Санчес (38 ёш ва 140 кун) жойлашган.

Левандовски жорий Испания чемпионати тўпурарлик пойгасида "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Алварес билан иккинчи ўринни бўлишиб турибди – уларнинг ҳар бирида 7 тадан гол бор. Рейтингда етакчиликни Мадриднинг "Реал" клуби ўйинчиси Килиан Мбаппе сақлаб қолмоқда – у 13 та гол урган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Левандовски Ла Лигада энг ёши катта хет-трик муаллифлари орасида