Мутахассислар инсонларда кузатиладиган доимий чарчоқнинг эҳтимолий сабабини эълон қилдилар.
Полша шифокорлари томонидан олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, сурункали чарчоқ (айниқса кекса одамларда кўпроқ учрайди) балиқ ёғи таркибидаги Д витамини етишмаслиги билан боғлиқ.
Тажрибаларга кўра, Д витамини етишмаслиги чарчоққа олиб келиши мумкин. Витаминнинг ўзи мушаклардаги яллиғланишни, ҳужайра шикастланишини камайтиради ва серотонин ва дофамин ишлаб чиқаришда иштирок этади, бу эса қувноқлик ва яхши кайфиятни келтириб чиқаради.
Шу сабабдан шифокорлар Д витамини иштирок этган маҳсулотлардан истеъмол қилишни тавсия этадилар.
Д витамини ёғли овқатларда энг яхши сўрилади ва ёғ тўқималарида тўпланади. Кўп миқдордаги Д витамини асосан ҳайвонларда мавжуд: ёғли балиқ гўшти, тухум сариғи ва сут маҳсулотларида. Бундан ташқари, унинг оз миқдори қизил икра, ўрмон қўзиқоринлари ва уруғларда мавжуд.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг