Замонавий инсонни ҳужжатсиз тасаввур этиш қийин. Дунёга келганида туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, ундан кейин мактаб аттестати, паспорт ва шу каби бошқа турли туман шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар унинг доимий ҳамроҳига айланган. Бу ҳужжатларнинг ҳар бири ўз рақамига эга.
Нумералогия фанининг маълумотларига қараганда, ҳужжатлардаги рақамлар ҳам инсон тақдирига ўз таъсирини ўтказар экан. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт)даги рақамга қараб, инсоннинг феъл- атворини билиб олиш мумкин.
Масалан: паспорт рақамингиз 1214000 бўлса, уларни 1 дан 9 гача бўлган рақам ҳосил бўлгунича бир-бирига қўшинг: 1 2 1 4 0 0 0=8 Ҳосил бўлган рақам 8. Энди шу чиққан рақамга келтирилган тарифни ўқиб, мулоҳаза қилиб кўринг! Агар жавоби 9 сонидан ортиқ чиқса, чиққан сонларни яна алоҳида қилиб қўшиб чиқас масалан …=15, 1+5=6.
1. Ўзига ишонган, кучли инсонларга тегишли рақам. Бундай инсонлар киришимли ва тенгқурлари орасида ўз ўрнига эга бўла оладиган шахслардир. 1 рақамли паспорт эгалари орасида раҳбар вабошқарувчилар кўплаб учрайди.
2. Шинаванда, қизиқиши ҳамкасблари ва жамоаники билан бир ҳил инсонларнинг рақами. Улар ишхонанинг юраги бўлиб, жамоанинг ҳамфикр ва бир-бирини дилдан тушиниб ишлашларига шароит яратишга ҳаракат қилишади. Бу инсонлар бировнинг шахсиятига тегмай, зиддиятли вазиятлардан чиқиб кетиши мумкин.
3. Ижодкор инсонларга хос рақам. Бу рақам эгалари орасида журналист, ўқитувчи, руҳшинослар кўплаб учрайди. Улар нотаниш инсон билан тезда тил топишиб кетадиган бўлишади. Яқинларига кўп вақт ажрата олишмасада, оиладаги муаммоларни осонлик билан ҳал этишлари мумкин.
4. Фаол инсонларнинг рақами. Улар ҳаётларини бекорчилида тасаввур ҳам этолмайдилар. Дам олиш кунларини ҳам диванда чўзилиб ухлаш ёки телевизор томоша қилишдан кўра, бирор юмуш билан ўтказишни маъқул кўришади. Бундай инсонлар раҳбарлик курсига ўтириб қолса, ёрдамчиларига ишонмай, ҳар бир ишни ўз назоратидан ўтказмагунча тинчимайдилар.
5. Доимо бирор янгилик қидириб юрадиганлар рақами. 5 сонига эга шахслар омадсизликка учраса ҳам, ўз интилишларидан воз кечмайди. Уларга пули ишдан кўра, дидларига мос келувчи соҳа маъқулроқ. Аммо уларнинг қизиқишлари оилада тушунмовчиликларни юзага келтириши ҳам мумкин.
6. Ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам пухта, аниқ ва талабчан бўладиган инсонларга хос рақам. 6 сони кучли феъл-атвор ва йирик муассасаларнинг раҳбарларига мос келди. Оилада бундай инсонларёнида ўзингизни тоғдай суянчиққа эгадай ҳис этасиз. Аммо уларнинг ўта талабчанликларидан азият чекишингиз ҳам мумкин.
7. Ўзига ишонадиган ва эркинликни хуш кўрувчи инсоблар тоифасига мос рақам. Агарда бундай инсонлар ижодда ёки хусусий ишларида омадга эришса,уларнинг умри бахт саодатда ўтади. Бу шахслар давлат ишида карера қурмоқчи бўлса, етти рақами унга халақит бериб туради. Улар фақатгина хусусий ишда омадга эришади.
8. Хусусий бизнесда юқори омадга эришувшилар рақами. Пулларнинг ўзи ортиқча уринишсиз саккиз сонига интилиб туради. Ҳудди шундай рақамли инсон билан турмуш қурса, шахсий ҳаётда ҳам омад уларни тарк етмайди.
9. Ҳаётда ҳам, ишда ҳам омадсари етакловчи рақам. Хусусий ишда омадга эришиш мумкин, аммо кутилмаган омадсизликлар ҳам бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Энг муҳими, қонунчилик билан боғлиқ муаммолар келтирмаслик ва таваккал қилмаслик керак. Кўпинча, биринчи танлаганлари шу рақамли паспорт эгаси бўлса, у бутун умр севги шайдоси бўлиб қолади.
Бу нумералогия фанининг қарашлари холос. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат рақами доимо ҳам интилишлар ва ҳаёт тарзига тўғри келавермаслиги мумкин.
Манба: Mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?