Мухлиса Бобоқулова совчиларни нега рад этмоқда? Актриса бўлажак турмуш ўртоғи қандай бўлишини айтди (видео)

Мухлиса Бобоқулова совчиларни нега рад этмоқда? Актриса бўлажак турмуш ўртоғи қандай бўлишини айтди (видео)

Актриса Мухлиса БобоқуловаОмон-Омон” кўрсатувида нега совчиларни қайтараётгани ва бўлажак турмуш ўртоғи қандай инсон бўлишини исташи ҳақида гапирди.

“Қўшниларинингизни айтишича, совчилар аримаётган экан. Нега уларга рад жавобини беряпсиз?” дея савол берилди актрисага.

“Мен ижодкор халқ кўнгли нозикроқ, кўнглига яқин инсонни истайди, деб ўйлайман. Агар шунчаки турмушга чиқишнинг ўзи учун турмуш қуриш керак бўлганида, аллақачон турмушга чиққан бўлардим. Ҳали ҳам кўнглимга ёқадиган, ўзимга мос инсонни кутяпман. Уни қидиряпман, демайлик. Чунки барибир қачондир ўзи топиб келади”, деди Мухлиса Бобоқулова.

Актриса учун инсоннинг ташқи кўринишидан кўра феъл-атвори муҳимроқ эканини таъкидлади.

“Мен учун ташқи кўринишдан кўра феъл-атвор муҳимроқ. Чунки 10–15 йилдан кейин ташқи кўринишимиз ўзгаради. Бугун чиройли кўринган инсон вақт ўтиб аввалгидек бўлмаслиги мумкин. Лекин унинг феъл-атвори билан бутун умр яшайсиз.

Ўзим ҳазилкашроқ бўлганим учун менга ўхшаб ҳазилкаш, энг асосийси, кўнгли очиқ, болалар ва ҳайвонларга меҳрибон инсон бўлса, менимча, қолганларини бир амалласа бўлади”, деди актриса.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар