09:43 / 31.12.2018
3 842

Жониворлар боқиладиган уйда ўсган болалар аллергик касалликларга кам чалинар экан

Жониворлар боқиладиган уйда ўсган болалар аллергик касалликларга кам чалинар экан
Швециядаги "Gothenburg" университети тадқиқотчилари уй ҳайвонлари боқиладиган хонадонлардаги болаларнинг аллергия ва бошқа касалликларга чалиниш эҳтимоли камайишини аниқладилар. Тадқиқотчилар гуруҳининг "PLOS ONE" сайтида нашр этилган мақоласида болалар саломатлиги, чақалоқлик пайтида уйда ҳайвонларнинг боқилгани ёки боқилмагани ва уларни таҳлил қилиш натижасида тўпланган маълумотлар келтирилган.

Чақалоқлик пайтидаёқ уй ҳайвонлари билан мулоқотда бўлишга рухсат бериш болаларнинг иммун тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради, деган фикр мавжуд. Ушбу фикрга аниқлик киритиш мақсадида швециялик тадқиқотчилар гуруҳи уйида жониворлар боқиладиган болаларга микробларнинг қандай ижобий таъсир этишини атрофлича ўрганиб чиқишди.

Гуруҳ тадқиқотлари болалар саломатлигини кузатиш натижалари ва уларнинг уйида боқилувчи уй ҳайвонлари ҳақида тўпланган маълумотлар таҳлилидан иборат бўлган. Шундай маълумотлар тўпламининг бири етти ёшдан тўққиз ёшгача бўлган 1029 нафар бола ҳақидаги ўрганиш натижаларини ўз ичига олган. Улардан маълум бўлишича, чақалоқлик пайтида уйида ҳайвонлари бўлмаган болаларнинг аллергик касалликларга (улар астма, экзема, аллергик риноконъюнктивит каби касалликларни ҳам ўз ичига олганди) чалиниши 49 фоизни ташкил қилган. Болалигидан уйида учтадан ортиқ уй ҳайвонлари боқилган болаларда эса бу кўрсаткич 24 фоизни ташкил этган.

Тадқиқотчиларнинг тахминига кўра, кичкиналигидан уй ҳайвонларини боққан болаларнинг катта бўлганида аллергик ва бошқа касалликларга чалиниш эҳтимоли кам бўлади. Олимларнинг таъкидлашича, уйда жониворларнинг бўлиши аллергия хавфини камайтирувчи омиллардан биридир.

Шунингдек, аллергик ва бошқа касалликларга чалиниш эҳтимолига таъсир қиладиган бир нечта омиллар борлиги айтиб келинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Жониворлар боқиладиган уйда ўсган болалар аллергик касалликларга кам чалинар экан