Йўналишли такси тирбандлигига қарамай яна бир бекатда тўхтади. Ўтириш тугул оёқ қўйишга жой бўлмаган уловга йўловчи ёпирилиб кирди. Тиғиз пайт. Ҳамма ишдан қайтяпти. Аёллар тезроқ бориб қозон-товоқнинг ҳаракатига тушишни ўйлаб шошиляпти. Шу пайт тирбандлик ичида таниш овоз қулоғимга чалинди:
Шопир болам, мени икки бекатга олиб борасанми, йўл кирага пулим йўқ эди...
Чиқинг, чиқинг, онахон, олиб кетаман... – Ҳайдовчи жавоб бергунича кампир ўзига жой берган йўловчининг ўрнига ўрнашиб олиб дийдиёсини давом эттирди: – Қарилик қурсин-а, довдираб пул олмай кўчага чиқибман...
Болам, пулим йўқ эди, уйдан пул олмай чиқаверибман. Кейинги сафар тўлайман, – деганида ҳайдовчи жаҳл билан:
Уялмайсизми, кап-катта одам без бўлиб пулим йўқ деб тушиб кетаверасиз?! Бизда ҳам режа бор, бола-чақа бор... – деб жавраб қолганида кампирга раҳмим келиб, ҳайдовчидан ранжиган эдим. Айни ҳолат бир неча марта такрорланганини кўргач, кампирнинг қилиғидан таъбим хира бўлди. Бунақалар сочидаги оқ толаларни қаердан олган экан, деган оғриқли ўй юракни ўртайди.
Қўлидаги елим халтага разм соламан одамлар орасидан. Нон, печенье ва яна аллақандай егуликлар кўтариб келяпти. Бу кампирнинг қиёфаси кўзимга таниш бўлиб қолган. Ҳар гал жамоат фойдаланадиган автоуловга чиқса йўл кира тўламайди. Кишининг раҳмини келтирадиган ҳар хил баҳоналар тўқишига-ку манаман деган фирибгар ҳам қойил қолса керак!
Биринчи марта йўналишли таксида уни учратганимда ҳайдовчига мўлтираб:
Оқибатсизлик, бировнинг ҳақидан қўрқмаслик, таъмагирлик, риёкорлик ҳақида гап кетганда кўпчилик айбни ёшларга тўнкайди. Гўёки ҳуснихулққа доғ бўлгувчи иллатлар фақат ёшларда бору, катталар бегуноҳу беиллатдек. “Ҳозирги ёшлар ундоқ, ёшлар бундоқ” дегувчилар юзинг-кўзинг демай ёлғон гапириб иш битиришга уста кексалар ҳақида ҳам мулоҳаза қилсалар ёмон бўлмасди. Афсуски, фирибгар-товламачилар орасида кексалар ҳам кам эмас. Охират-оқибат, омонат хусусида мулоҳаза қиладиган, Аллоҳдан қўрқиб, Унга ёруғ юз билан юзланишни ўйлаш ўрнига уч кунлик дунё фойдасига диёнатини савдога қўяётган кексаларни кўрганингда улар учун уяласан, хавотирга тушасан киши.
Эрим енгил табиат қизга илакишиб қолган эди, қайнонам бундан аввалдан хабардор экан, ўғлини ўша қизга уйлантириб қўйди, – дейди таҳририятга қўнғироқ қилган жувон. – Бир ўғлим бор, қайнонам ҳатто боланинг кўз ёшидан ҳам қўрқмас экан. “Сиз отангизникига бориб туринг, эрингиз номига ўша қизга уйланади, бир ойдан кейин ҳайдаб юборамиз” деганди. Содда бўлмасам қайнонамнинг гапига кириб ўғлимни етаклаб ота уйимга кетибман. Бир қарасам “номига уйланади” деган қайнонам катта тўй қилиб, эримга ўша қизни олиб берди. Тағин Тошкентга “асал ойи”га ҳам жўнатганини эшитиб аламдан ўзимни қўярга жой тополмадим. Мен ё болам бетоб бўлиб қолсак “боринг, отангиз даволатсин, пулимиз йўқ” дейдиган қайнонам эримни уйлантиришга, асал ойига жўнатишга пул топганини қандай тушунишни билмадим. Уйга боргандим, қайнонам жанжал қилиб мени ҳайдаб юборди. Қўни-қўшниларга “Келиним ўқитувчи, пул топади, катта ойлик олади” деб янги келинини мақтабди. Никоҳимиз расмий қайд қилинмаган эди. Эрим янги хотини билан расмий никоҳдан ҳам ўтибди. Энг ёмони, эримга гапирганимда “Онам шунга уйланишимни истадилар” деб елка қисиб тураверди. Қайнонамнинг таъмагир, пастлигини билардим, лекин бу даражада диёнатсизликка боради деб ўйламагандим...
Кекса деганда кўз олдимизга юзидан нур ёғилиб турган, фариштали, ҳар сўзи ҳикмат, босган изи ибрат нуроний онахон ва отахонлар келади. Чунки, бизга шу тасаввурда тарбия берилган. Гарчи кексайган ота-онамизни аяб, эъзозласак-да, фарзандларимиз тарбиясини уларга ишониб топшириб қўямиз.
“Бобо-буви тарбиясини олган бола одобли, мулоҳазали бўлади” деймиз.
“Кексаларнинг ўгитини қулоққа олиб улғайган бола тадбиркор, андишали, ҳаром-ҳалолни фарқлайдиган, мулойим табиатли, хуш феъл инсон бўлади” деймиз. Аммо ўша бобо-бувининг ўзида набирасига берадиган одоб-ахлоқу инсоний фазилатлар бўлмаса-чи?..
Ҳар гал автоуловга чиққанида бир баҳонани тайёрлаб, ўзидан мунглиғ-муштипар қиёфа ясашга уринадиган кампирга тикилган куйи хаёлга ботганимда кўнглимдан ўтган ўйлар эди бу. Яна кўп нарсаларни ўйладим. Бу кампирнинг болалари, набиралари қандай инсонлар экан? Қариясининг сийрати шунчалик абгор бўлса ёшларининг фитратида нималар унаётган экан? Бу саволларга кейинги мулоҳазалардан жавоб изларман. Фирибгар кампир манзилига етиб, йўналишли таксидан тушди. Узоқлашгунча ойнадан уни кузатиб қолдим...
Умида АДИЗОВА
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди