
Словениянинг "Целе" клуби футболчиси, россиялик қанот ҳужумчиси Никита Иосифов фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sport Baza нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 24 ёшли футболчининг хизматларига "Болонья" ва "Кремонезе" клублари қизиқиш билдирмоқда. Трансфер битими бир миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда.
Жорий мавсумда Иосифов барча мусобақалар доирасида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ҳамда 7 та голли узатмани амалга оширди. Иосифовнинг "Целе" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ўртасигача амал қилади.
Transfermarkt портали футболчини 800 минг еврога баҳоламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар