
Интер Майами ҳужумчиси, аргентиналик юлдуз Лионель Месси яқинда реконструкция қилинган Барселонанинг машҳур "Камп Ноу" стадионини зиёрат қилди. Месси ижтимоий тармоқларда: "Мен жуда соғинган жойни зиёрат қилдим.
Бу ерда ўзимни жуда бахтли ҳис қилганман. Умид қиламанки, яна қайтиб келаман, ва нафақат футболчи сифатида хайрлашиш учун", - деб ёзиб қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, Месси 2005 йилдан 2021 йилга қадар "Барселона" шарафини ҳимоя қилган эди. 2023 йилнинг ёзида эса у "Интер Майами" футболчисига айланди.
Унинг АҚШ клуби билан шартномаси 2028 йилнинг декабригача давом этади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар