
Барселона ҳужумчиси Роберт Левандовски Сельтага қарши ўйинда хет-трикни бошлаб берди ва 10-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширди. Польшалик юлдуз футболчи ўз фаолиятида юзинчи марта 11 метрлик зарбани тепди ва улардан 89 тасини голга айлантирди.
Испан ОАВ берган маълумотларга кўра, 37 ёшли ҳужумчи пенальтини амалга ошириш фоизи бўйича Криштиану Роналдуни орқада қолдирди – 89 фоизга қарши 83,66 фоиз. Шунингдек, Левандовскидан Гарри Кейн (88,88%), Эрлинг Холанд (83,87%) ва Килиан Мбаппе (80,28%) ҳам орқада қолмоқда.
Роберт Левандовски 2022-жылы Барселонага ўтди. У Каталонияга келишидан аввал Германияда Бавария ва Дортмунднинг Боруссия клубларида фаолият олиб борган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар