00:00 / 29.07.2023
181

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Ушбу ҳафтанинг катта қисмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича кузатилган жуда иссиқ об-ҳаводан сўнг, кеча Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Қозоғистон ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келиши бошланди.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳарорат +6...+9 даражага, баъзи жойларда +10...+12 даражага пасайди.

Билдирилишича, бугун нисбатан салқин ҳавонинг кириб келиши Ўзбекистон қолган барча ҳудудларига тарқалади, аммо ҳароратнинг пасайиши республика шимоли-ғарбида пасайгани каби сезиларли бўлмайди. Бугун кундуз куни республика ҳудуди катта қисмида кундузги ҳарорат +33...+38 даража атрофида, жанубда +40...+42 даражагача бўлади.

Республика ҳудуди катта қисмида бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқанд, Жиззах вилоятларида ва кун иккинчи ярмида Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда асосан жадаллиги бироз бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача, айрим жойларда 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.

28-30 июлда республика тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Пойтахтда 28-30 июль кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, бугун кечга томон 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Бугун кундуз куни ҳарорат +35...+37 даража, дам олиш кунлари +36...+39 даража бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
ePN