date
views 3 257

Ҳокимлар сайлансинми, ё тайинлансинми?

Ҳокимлар сайлансинми, ё тайинлансинми?
Маҳаллада дув-дув гап” фильмида “оббо тиниб-тинчимаган одамлар-ей, нималарни ўйлаб топишмайди-я”,- деганларидек:
“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталида ҳокимларни халқ томонидан сайлаш ҳақидаги петиция эълон қилиниб, ижтимоий тармоқларда мана бир ойдан ортиқки, муҳокама этилмоқда...

Мавжуд бошқарув тизимида ҳокимларни бевосита халқ томонидан сайлашдан самара ёки наф борми?
Албатта бор. Ҳокимларни сайлаш амалиётини жорий этилиши

Халқаро жамоатчилик томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг мантиқий давомидир дейилиши асос бўлиши мумкиндир... Афсуски, ҳозирча мен билган нафи фақатгина шу...
Мавжуд бошқарув тизимида ҳокимларни бевосита халқ томонидан сайлашдан самара ёки наф борми?

Албатта йўқ. Нега йўқ?
Ҳокимлар номзодларини бевосита аҳоли кўрсатадими? Йўқ, бу тажриба ер юзида ҳали кўп шаклланиб улгурмаган.

Сиёсий партиялар номзодларни кўрсатадими? Йўқ, чунки, Ҳукумат сиёсий партиялар томонидан шакллантирилмайди.
Бу эса, жойларда ҳам раҳбарларни сиёсий партиялар шакллантирмаслиги маъқуллигини англатади.

Демак, номзодлар қандай тартибда кўрсатилар экан. Албатта, маъмурий тартибда. Яъни сайланадиган номзод катта эҳтимол билан олдиндан аниқ бўлган тамойил асосида. Номзодлар қандай воситалар орқали кўрсатилишидан қатъий назар.

Номигагина мисол учун Халқ таълими бўлими бошлиғи ёки шу каби ё бошқа бир ННТдан ё тадбиркорлардан муқобил номзодлар ҳам кўрсатилиб, битта-иккита ўтиши ҳам мумкин. Бу ҳам бор гап...

Лекин аксарият ҳолларда ё амалдаги ҳоким ё ўринбосар ё аввалдан харитага кўра белгиланган кимдир... Бундан эса, ҳеч бир наф йўқ.
Аксинча, 220 атрофидаги ўринга сайлов учун давлат бюджетидан ярим триллион балки ундан ҳам кўп ортиқча харажат қилинади холос.

Яна бир муаммо, маҳаллийчилик – агар номзод кўрсатилган тақдирда ҳам аҳоли катта эҳтимол билан муносиб кадр - натижа кўрсатадиган номзодга эмас, ҳудуд, маҳаллий белгилар, уруғ-аймоқчилик каби омиллар асосида овоз бериши мумкин.

Аслида, ҳокимнинг сайланиши ё тайинланиши ҳам муҳим эмас. Муҳими бошқарувнинг, тизимнинг қандай ишлашида.
Республика→вилоят→туман (шаҳар) қонуности ҳужжатлари ва топшириқ, кўрсатмалар, асосан йиғилиш ва мажлис воситасидаги вертикаль бошқарувни ислоҳ этиш. Ўта марказлаштиришдан қочиш керак.

Ўйлаб кўринг олайлик, баъзан вилоят ҳокими тумандаги бир тижорат банки раҳбарини тўғридан-тўғри селекторда койиб, маблағни у ё бу ёққа йўналтиришни талаб қилса, бу ваколат қонунийми деб ҳам ўйлаб қоласизда.

Қонун кузатувидаги бошқарув тизими ҳамда ҳокимлар жойларда ижро ҳокимияти раҳбари вазифасини бажариши, улар фаолияти устидан маҳаллий кенгашларнинг мустақил, фақат қонуний ва самарали назорат олиб бориш тизимини сўзсиз ишлашидадир.

Шунингдек, унитар (федерация белгиси бор унитар) давлатларда вертикаль бошқарув тизими амалда яхши самара бермайди.
Ҳокимларни сайлаш кўпроқ федератив давлатлар бошқарувига мақбул тушади.

Яна сайловни бевосита ва билвосита шаклларини ҳам биласиз. Бизда ҳозир амалда ҳам ҳокимлар сайланади.
Тўғридан-тўғри тайинланмайди. Маҳаллий кенгаш депутатлари қўл кўтариб овоз берса кейин ҳокимлик ваколатини қўлга киритади. Билвосита халқ вакиллари орқали албатта. Лекин, яна ўша гап номзод кўрсатиш масаласи...

Балким, вилоятлар ва вилоятларга тенглаштирилган ҳокимларни сайлашимиз мумкиндир. Лекин, бунга ҳам ҳали озгина боров.
Аввало, ҳоким (мэр, губернатор)лар сайланадиган илғор давлатларнинг тажрибасини олиш учун бир оз илгарилаб олишимиз ҳам керакдек назаримда.

Исботики, узоққа бормайлик айрим МДҲ давлатларида амал қилган ҳокимларни сайлаш тизими ўзини жаа оқлаганича йўқ.
Бунинг учун амалда рақамли иқтисод, рақамли бошқарув, электрон ҳукумат, электрон бошқарув, кўп ҳам марказлашмаган бошқарувни тезроқ татбиқ этиш каби замонавий демократик бошқарув шаклларини мустаҳкам йўлга қўйиб олишимиз керак деган фикрдаман...

Нуриддин Муродов

Манба: azon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳокимлар сайлансинми, ё тайинлансинми?