
Мажбурий ижро бюроси Бўстонлиқ туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро судининг 15.06.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор корхонадан ундирувчи АТБ “Қишлоққурилишбанк” фойдасига 419 млн. 984 минг сўм кредит қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва шу кунинг ўзида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, Қонуннинг 21,87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган.
Шунингдек, Қонуннинг 21,48 ва 87-моддаларига асосан қарздор корхонанинг барча ҳисоб рақамларига давлат ижрочисининг қарори билан банд солинган ҳамда инкассо топшириқномаси ижро қилишлик учун юборилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлри давомида қарздор корхона томонидан 419 млн. 984 минг сўм кредит қарз пуллари ундирилиб, ундирувчи АТБ “Қишлоққурилишбанк” ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар