Фарғонада сув ҳавзасидаги бахтсиз ҳодиса ўлим билан якунланди

Фарғонада сув ҳавзасидаги бахтсиз ҳодиса ўлим билан якунланди
Аудио версияси

Фарғона вилоятининг Бағдод туманида жойлашган фермер хўжаликларидан бирида фожиали воқеа содир бўлди. Мембранали сув ҳавзасига тушиб кетган фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса 3 июнь куни рўй берган. Қайд этилишича, сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигида кенг фойдаланилаётган мембранали сув ҳавзаларида шунга ўхшаш кўнгилсиз ҳолатлар бир неча бор кузатилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай сув омборларининг ички қисми махсус сирпанчиқ қоплама билан қопланган бўлади. Шу сабабли тасодифан сувга тушиб кетган инсонлар мустақил равишда соҳилга чиқишда жиддий қийинчиликка дуч келади. Айниқса, қутқарув воситалари мавжуд бўлмаган ҳолларда хавф янада ортадим

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар