Сурхандарё вилоятида тўрт оёқли чақалоқ дунёга келди

Сурхандарё вилоятида тўрт оёқли чақалоқ дунёга келди

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида ноёб патология билан туғилган чақалоқ ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Тўрт оёқли чақалоқ ҳақидаги тасвирлар тарқалганидан сўнг мутахассислар ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, чақалоқ сиам эгизакларига хос жуда кам учрайдиган патология билан дунёга келган. Ҳомиланинг иккинчи қисми тўлиқ ривожланмай қолган бўлиб, унда фақат тананинг айрим қисмлари шаклланган. Шу сабабли чақалоқда қўшимча оёқлар мавжуд бўлган.

Соғлиқни сақлаш мутахассисларига кўра, чақалоқ Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига олиб келинган ва мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Операцияда малакали шифокорлар гуруҳи иштирок этган.

Шифокорларнинг таъкидлашича, бундай ҳолатлар тиббиёт амалиётида жуда кам учрайди. Чақалоқнинг соғлиғи мутахассислар назоратида бўлиб, унинг аҳволи юзасидан кузатув ишлари давом эттирилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар