АҚШда кўча пойгасида қатнашган ўзбекистонликларга қандай айблов қўйилди?

АҚШда кўча пойгасида қатнашган ўзбекистонликларга қандай айблов қўйилди?
Қисқача

АҚШнинг Огаё штати Синсиннати шаҳрида ўтказилган махсус рейд давомида 6 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. Улар кўча пойгалари ва хавфли автоманёврларда иштирок этганликда гумон қилинмоқда. Воқеа Пайcор Стадиум атрофидаги автотураргоҳда содир бўлган. Уларга хусусий ҳудудга ноқонуний кириш ва Темур Нурматовга кўча пойгасини ташкил қилганлик бўйича айбловлар қўйилган. Ҳар бири учун 2,5 минг доллар миқдорида гаров пули белгиланган.

АҚШнинг Огайо штати Цинциннати шаҳрида ўтказилган махсус рейд давомида 6 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. Улар кўча пойгалари ва хавфли автоманёврларда иштирок этганликда гумон қилинмоқда.

Маълум қилинишича, воқеа Paycor Stadium атрофидаги автотураргоҳда содир бўлган. Гувоҳлар айрим ҳайдовчилар автомобилларда «донат» ва «бурнаут» каби хавфли ҳаракатларни амалга оширганини билдирган.

Стадион хавфсизлик хизмати полицияга Audi, BMW, Mustang ва Challenger русумли автомобиллар шубҳали ҳаракатланаётгани ҳақида хабар берган. Шундан сўнг полиция ҳудудни дрон орқали кузатиб, чиқиш йўлларини назоратга олган.

Натижада А.Валиев, М.Эсенова, М.Забурова, Б.Ҳамидуллаев, Д.Нурматов ва Т.Нурматов қўлга олинган. Уларга хусусий ҳудудга ноқонуний кириш айби қўйилган.

Шунингдек, Темур Нурматовга кўча пойгасини ташкил қилганлик бўйича қўшимча айб ҳам эълон қилинган. Судда гумонланувчилар айбловларни рад этган. Ҳар бири учун 2,5 минг доллар миқдорида гаров пули белгиланган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, гумонланувчилар ҳозирча ҳибсда сақланмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар