14:17 / 02.08.2022
1 174

Икромжон Алибоев: "Шацких бошқача футбол талаб қиляпти"

Икромжон Алибоев: "Шацких бошқача футбол талаб қиляпти"
Суперлига 14-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Динамо" учрашувидан кейин (3:2), мезбонлар аъзоси Икромжон Алибоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз?
- Қийин ўйин бўлди. Янги мураббий қўл остида илк учрашувимизни ўтказдик. Ютганимиз яхши ва уларнинг 2 та гол урганига (12 йил деганда) келсак, бу футбол. Ҳар бир жамоа гол уриш учун ҳаракат қилади.

- Марат Бикмаев билан бирга ўйнагансиз. Кўпчилик Бикмаевни ҳисобдан чиқариб бўлганди, аммо бугун иккита гол уришга эришди. Мазкур ҳужумчи ҳақида нима дея оласиз?
- Бикмаев ҳали ўзини кўрсатишга қодир. Бугунги ўйин буни кўрсатдики, уни ҳали ҳисобдан чиқариш керак эмас.

- Мураббий алмашди. Славче Войнескининг ўйин услуби жамоага тушмадими? Максим Шацкихнинг ғояси жамоа генига яқинроқми?
- Албатта, яқинроқ деб ўйлайман. Чунки, 2-3 та ўртоқлик ўйинида ҳаракат қилдик, тайёргарлик жараёнида яхши таасурот қолдирди. Аввалги мураббийлар ҳақида эса гапиришни хоҳламайман. Ўйлайманки, 2-даврада бундан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатамиз.

- Чемпионлик йўлидаги асосий рақиб сифатида кимни кўрмоқдасиз?
- Очколарга қарасак, “Сўғдиёна”да биз билан тенг очко. “Навбаҳор”, “Насаф” ... Умуман, қайсидир бирини ажратиб кўрсатолмайман, ҳаммада имкониятлар тенг.

- Кураш охирги тургача давом этадими?
- Мен ҳам шундай ўйлайман.

- Шарқий Осиёда ўйнаб келдингиз. Кетишингиздан олдин Ўзбекистон чемпионатининг савияси қандай эди ва ҳозир қай ҳолатда? Ўйинлар қийинлашганми?
- Ҳа, қийинлашган деб ҳисоблайман. Ўйинлар савияси анча ўсган. Албатта, бундан футболимиз ютади.

Фахриддин Рўзиев ёзиб олди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Икромжон Алибоев: "Шацких бошқача футбол талаб қиляпти"