
Жорий йилнинг 22 июнь куни Бразилиянинг Сан-Паулу штатининг қирғоқбўйи шаҳри Гуаружада ҳаваскорлар ўртасидаги футбол учрашувини бошқараётган пайтда гиёҳванд моддалар савдоси бўйича қидирувда бўлган ҳакам қўлга олинди. Бу ҳақда CNN Brasil хабар берди.
Нашрга кўра, полиция 38 ёшли Эдерсон Карлос Да Сильвани ҳибсга олиш арафасида у ўйинчи томон югуриб бориб, унга сариқ карточка кўрсатаётган бўлган. Ҳакам майдон четига орқа ўгирган пайтда, зирҳли кийимдаги полициячилар майдонга бостириб кирган.
Гуаружа шаҳри фуқаролик полицияси раҳбари Глаукус Сильва Бразилиянинг G1 нашрига берган интервьюсида Да Сильвани ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги туфайли излаб топганини маълум қилган.
“У ижтимоий ҳаёти жуда фаоллиги билан ажралиб турадиган инсон, шунинг учун у аллақачон кузатувимизда эди”, деди Глаукус.
Ҳибсга олиш маҳаллий наркотрафик тармоғи фаолиятини тергов қилиш доирасида амалга оширилган. Ушбу гуруҳ 2024 йилнинг ноябрида 450 килограмм кокаин ортилган юк машинаси қўлга олинганидан кейин ҳуқуқ-тартибот идоралари эътиборига тушган.
Полиция маълумотига кўра, Да Сильва бутун Сан-Паулу штатига кокаин етказиб берувчи тармоқ логистикасини ташкил қилишда гумон қилинмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар