date

Бергкамп Бенземанинг ҳаракатлари билан ёш ҳужумчиларни ўргатганини айтди

Бергкамп Бенземанинг ҳаракатлари билан ёш ҳужумчиларни ўргатганини айтди

Футбол афсоналаридан бири Деннис Бергкамп франсуз ҳужумчиси Карим Бензема ҳақида фикр билдириб, унинг майдондаги ўйин услуби ва фойдали ҳаракатларини юқори баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бергкампнинг сўзларига кўра, у ёшлар жамоаларида ишлаган пайтида Бенземанинг майдондаги тўғри жой танлаши ва кескин югуришларини ҳужумчиларга намуна сифатида кўрсатган. Мутахассис бундай ҳаракатлар ёш форвардлар учун жуда муҳим эканини таъкидлади.

Қишки трансферлар даврида Бензема «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Ҳилол»га ўтди. Жорий мавсумда 38 ёшли футболчи барча мусобақаларда 22 ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бергкамп Бенземанинг ҳаракатлари билан ёш ҳужумчиларни ўргатганини айтди