date

FIFA «Атлетик»ка 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди

FIFA «Атлетик»ка 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди

Билбаодаги «Атлетик» клуби янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича жиддий чекловга учради. The Touchline хабарига кўра, FIFA басклар жамоасига яқин учта трансфер ойнасида янги ўйинчи қўшишни тақиқлади ва бу чеклов 2028 йил январгача амал қилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбада айтилишича, қарор турли меъёрий талаблар бир неча бор бузилгани ортидан қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда «Атлетик» трансфер бозорида 20 миллион еврода ортиқ маблағ сарфлаб, «Ал-Наср»дан Эмерик Лапортни ҳамда «Осасуна»дан Хесус Аресони таркибга қўшганди. Клуб сиёсатига кўра эса жамоада фақат баск илдизларига эга футболчилар тўп суриши мумкин.

Ҳозирги Ла Лига мавсумида «Атлетик» 23 турдан сўнг 28 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » FIFA «Атлетик»ка 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди