date

Дарвин Нуньес араб чемпионати рўйхатидан чиқариб ташланди

Дарвин Нуньес араб чемпионати рўйхатидан чиқариб ташланди

Уругвайлик ҳужумчи Дарвин Нуньес мавсумнинг қолган қисмида Саудия Арабистони чемпионатида майдонга тушмайди. «Ал-Ҳилол»нинг италиялик бош мураббийи уни маҳаллий лига учун аризадан олиб ташлаб, клубга қўшилган Карим Бенземани рўйхатга киритишни маъқул кўрди. Шунга қарамай, Нуньес Осиё Чемпионлар Лигаси учрашувлари учун жамоа қайдномасида қолган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, Нуньес аввалроқ Испаниянинг «Алмерия», Португалиянинг «Бенфика» ва Англиянинг «Ливерпул» клубларида тўп сурган. У 2019 йилдан буён Уругвай терма жамоасига жалб этилиб келади ва ҳозирга қадар миллий жамоа сафида 13 та гол урган. Шунингдек, у 2022 йил Қатарда ўтган жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дарвин Нуньес араб чемпионати рўйхатидан чиқариб ташланди