Карим Бензема танаффусда Ал-Ҳилол мураббийи билан тортишиб қолди

Ал-Ҳилолнинг франсуз ҳужумчиси Карим Бензема яқинда ўтказилган ўйин танаффусида жамоа мураббийи билан тортишиб қолгани айтиб ўтилмоқда. Бу ҳақда Ball Zone хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, Бенземанинг клубга келиши кийиниш хонасида муҳитни таранглаштирган. Ҳатто айрим футболчилар раҳбариятнинг франсуз форварди билан шартнома имзолаган қароридан афсусланаётгани ҳам қайд этилади.
Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли Бензема қишки трансфер ойнасида Ал-Иттиҳаддан Ал-Ҳилолга ўтиб, 1,5 мавсумга мўлжалланган келишувга имзо чеккан. Янги жамоасида у уч учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та ассист амалга оширди.
Сўнгги турда Ал-Ҳилол Ал-Иттиҳод билан баҳсда ғалаба қозона олмади — 1:1. Ушбу натижадан кейин жамоа Про-лига турнир жадвалида иккинчи поғонага тушиб қолди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!