date

Филимонов Сафоновнинг ПСЖдаги муваффақиятини изоҳлади

Филимонов Сафоновнинг ПСЖдаги муваффақиятини изоҳлади

Россия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Александр Филимонов Матвей Сафоновнинг ПСЖ сафидаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унга кўра, Сафонов кетма-кет тўртта пенальтини қайтаргани шунчаки "перфоманс" эмас, балки дарвозабоннинг маҳоратни кўрсатади. Филимонов "перфомансни мухлислар қилади, бу эса Сафоновнинг усталиги" эканини таъкидлади.

Сафонов француз клубида биринчи рақам мақомини тобора мустаҳкамлаб бормоқда. Жорий мавсумда у Европа Чемпионлар лигасида учта ўйинда майдонга тушиб, учта гол ўтказиб юборди ва битта учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Шунингдек, дарвозабон Лига 1 доирасида олти баҳсда қатнашди: унда олти гол ўтказди ва уч ўйинда "нол"га ўйнади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Филимонов Сафоновнинг ПСЖдаги муваффақиятини изоҳлади