«Ал-Ҳилол» Карим Бензема жароҳати сабаб хавотирда қолди

«Ал-Ҳилол»нинг юлдузли янги футболчиси Карим Бензема жамоа машғулотлари вақтида сон қисмидан жароҳат олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Француз ҳужумчисининг «Ал-Таавун»га қарши яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушиши катта сўроқ остида турибди. Бензема тез орада тиббий кўрикдан ўтади, шундан кейин тикланиш муддати аниқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Бензема бу қишда «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Ҳилол»га ўтди. У янги жамоа сафида учта ўйинда қатнашиб, 3 та гол ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб улгурди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг