Гондурас Россияга қарши ўртоқлик ўйинидан воз кечди

Россия терма жамоасининг баҳорги йиғингига бир ойдан ҳам кам вақт қолди, бироқ Россия футбол иттифоқи ҳануз ўртоқлик учрашувлари учун рақиблар рўйхатини расман эълон қилгани йўқ. Шунга қарамай, биринчи рақиб Мали бўлиши деярли аниқ: африкаликлар келишув борлигини аввалроқ тасдиқлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Sport24 хабарига кўра, РФУ Гондурас терма жамоасига ҳам таклиф билан чиққан. Аммо Гондурас федерацияси март ойи охирида Санкт-Петербургда ўйин ўтказиш ғоясини рад этган.
Манбага кўра, Гондураснинг рад жавоби жамоанинг март ойидаги халқаро танаффус учун олдиндан тузилган режалари борлиги билан боғлиқ.
Ҳозирда Гондурас терма жамоаси FIFA рейтингида 65-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг