date

Гондурас Россия билан ўртоқлик ўйинини ўтказишдан бош тортди

Гондурас Россия билан ўртоқлик ўйинини ўтказишдан бош тортди

Россия терма жамоасининг баҳорги йиғинига бир ойдан кам вақт қолди, аммо Россия футбол иттифоқи (РФИ) ҳануз ўртоқлик учрашувлари учун рақиблар рўйхатини расман эълон қилгани йўқ. Шунга қарамай, биринчи рақиб Мали бўлиши деярли аниқ — африкаликлар аввалроқ келишув борлигини тасдиқлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Sport24 хабарига кўра, РФИ Гондурас терма жамоасига ҳам таклиф билан чиққан. Бироқ Гондурас футбол федерацияси март ойининг охирги кунида Санкт-Петербургда ўйин ўтказиш ғоясини рад этган.

Қайд этилишича, Гондураснинг бу қарори жамоа март ойидаги халқаро танаффус учун аллақачон бошқа режалар тузиб қўйгани билан боғлиқ.

Ҳозирда Гондурас терма жамоаси FIFA рейтингида 65-ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гондурас Россия билан ўртоқлик ўйинини ўтказишдан бош тортди