date

Нжитап Онана ижарадан қайтиб асос учун курашиши керак

Нжитап Онана ижарадан қайтиб асос учун курашиши керак

Камерун терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жереми Нжитап ватандоши Андре Онана ҳақида фикр билдирди. Дарвозабон ҳозир “Трабзонспор” сафида ижара асосида ўйнамоқда, унинг шартнома ҳуқуқлари эса “Манчестер Юнайтед”га тегишли. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Нжитапнинг айтишича, Онана клубдаги даврида ҳаммаси ҳам режа бўйича кетмаган, бироқ муаммо фақат дарвозабонда эмас. У Карик жамоага келганидан кейин вазият яхшиланаётганини таъкидлаб, Онана ижарадан қайтиб, асосий таркибдаги ўрин учун кураш олиб бориши зарурлигини айтди. Нжитап Онана қийинчиликлар пайтида ҳам доим юқори савия кўрсатиб келганини қўшимча қилди.

Жорий мавсумда 29 ёшли Онана 21 та учрашувда майдонга тушиб, 32 та гол ўтказиб юборди. У 4 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нжитап Онана ижарадан қайтиб асос учун курашиши керак