date

"Барселона" ижарадаги футболчиларни режадан чиқарди

"Барселона" ижарадаги футболчиларни режадан чиқарди

"Барселона" раҳбарияти келаси мавсум режаларида ҳозирда бошқа клубларда ижара асосида ҳаракат қилаётган бир қатор футболчиларни инобатга олмасликка қарор қилган. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар берди.

Манбага кўра, клуб Марк-Андре тер Штегеннинг "Жирона"даги, Ансу Фатининг "Монако"даги, шунингдек Иняки Пеня, Арон Якобишвили ва Эктор Фортнинг "Элче"даги фаолияти бўйича қайта баҳолаш ўтказмоқчи.

Келтирилишича, мазкур футболчилар мавсум якунлангач каталонияликлар сафига қайтиши мумкин, бироқ клуб улар бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Айниқса, Ансу Фати бўйича вазият қизиқ: унинг шартномасида сотиб олиш банди мавжуд бўлиб, "Монако" уни тўлиқ харид қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Ҳозирча "Барселона" таркибни янгилаш ва иқтисодий мувозанатни сақлашни асосий мақсад қилиб олган. Шу боис ижарадаги ўйинчилар бўйича қарорлар катта эҳтимол билан ёзда аниқлаштирилади.

Клуб эса навбатдаги ўйинини Ла Лига доирасида 22 апрель куни "Селта"га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" ижарадаги футболчиларни режадан чиқарди