Бавария ҳимоя чизиғини кучайтириш учун Томас Араужо вариантига қайтди

Бавария ҳимоя чизиғини кучайтириш учун Томас Араужо вариантига қайтди

Мюнхеннинг Бавария клуби яна бир бор Томас Араужо трансфери устида бош қотирмоқда. Sky нашри хабарига кўра, Лиссабоннинг Бенфика жамоаси марказий ҳимоячиси Германия рекордчиларининг қизиқишлари доирасида қолмоқда. Мюнхенликлар узоқ вақтдан бери 23 ёшли футболчи билан боғланиб келишмоқда ва унинг вакиллари билан дастлабки музокаралар ўтказилгани айтилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Араужо ҳам марказий, ҳам ўнг қанот ҳимоясида ўйнаш қобилиятига эга. Бу эса уни Конрад Лаимер учун муносиб муқобил ёки Мин-Жае Ким ёхуд Ҳироки Ито жамоани тарк этган тақдирда асосий вариантга айлантиради. Бундай универсаллик бош мураббий Венсан Компани учун келгуси мавсум режаларида жуда муҳим омил ҳисобланади.

Бироқ трансфер масаласи осон кечмайди. Футболчи яқинда Бенфика билан 2029-йилгача мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолаган. Келишувда 80 дан 100 миллион еврогача бўлган товон пули кўрсатилгани айтилмоқда. Челси ҳам ушбу ўйинчига қизиқиш билдирган, аммо Бавария ҳозирча бундай катта маблағни тўлашга тайёр эмас.

Томас Араужо Бенфика академияси тарбияланувчиси бўлиб, ўтган мавсумда барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушди ва битта гол ҳамда иккита ассист муаллифига айланди. Ҳозирча Бавария раҳбарияти трансфер бўйича кескин қадамларни ташламади, клуб фақатгина 24 ёшли ҳимоячининг ҳолатини кузатиш билан чекланмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар