08:31 / 27.10.2021
1 402

ЖЧ-2021: Британиялик журналист ўзбек боксчиси жаҳон чемпиони бўлишини тахмин қилмоқда

ЖЧ-2021: Британиялик журналист ўзбек боксчиси жаҳон чемпиони бўлишини тахмин қилмоқда
Британиялик журналист Тейлор О`Хиггинс жаҳон чемпионатида -48 кг вазн тоифасидаги ҳолат бўйича ўз тахминини билдирди.
O`Хиггинснинг сўзларига кўра, Темиртас 48 килограммгача бўлган вазн тоифасида мусобақанинг чорак финалига қадар етиб боради ва у ерда катта эҳтимол билан Ўзбекистон вакили Нодиржон Мирзаҳмедов билан учрашади.

«-48 килограмм: чорак финалда Мирзаҳмедов ва Жусупов ўртасидаги жангни томоша қилиш керак ва ғолиб олтин медални қўлга киритиши мумкин. Мен ушбу жангда ўзбекистонликка устунлик бераман ва у финалда қирғизистонлик Туркбай улуни мағлуб этади, деб ўйлайман. Қозоғистон ҳали ёш бўлган Собит ўрнига Жусуповни танлаганидан бироз хафа бўлдим, улар охирги марта тўқнаш келганларида Собит ғалаба қозонган», — деб ёзди Тейлор Twitter'да.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2021: Британиялик журналист ўзбек боксчиси жаҳон чемпиони бўлишини тахмин қилмоқда