Магнит бўронлари навигация аниқлигини 50 фоизгача пасайтириши аниқланди

Магнит бўронлари навигация аниқлигини 50 фоизгача пасайтириши аниқланди

Перм миллий тадқиқот политехника университети тадқиқотчиси Антон Тютюков геомагнит бўронларининг сунъий йўлдош навигация тизимлари ишига таъсирини ўрганди. Тадқиқот натижаларига кўра, бундай даврларда ўлчов аниқлиги сезиларли даражада ёмонлашади ва айрим ҳолларда хатолик даражаси 50 фоизгача кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Оддий фойдаланувчилар учун, масалан, смартфондаги хариталарда координаталарни аниқлаш аниқлиги 14 фоизга пасаяди. Бироқ, энг катта муаммо кутилмаган сакрашларда намоён бўлади: навигация белгисининг бир нуқтадан иккинчисига тартибсиз кўчиши 33 фоиздан 50 фоизгача ортади. Бу ҳолат навигаторда жойлашувнинг бир кўчанинг нариги бетига ёки нотўғри бино йўлагига кўрсатилишига сабаб бўлади.

Геомагнит тебранишлар айниқса баландликни аниқлашда жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. Геодезиклар, қурувчилар ва маркшейдерлар учун бу параметр ўта муҳим ҳисобланади. Тадқиқотга кўра, магнит бўронлари пайтида баландликни ўлчашдаги хатолик 20 фоизга ошади, бу эса пойдевор қуйиш ёки конструкцияларни монтаж қилишда критик хатоларга олиб келиши мумкин.

Жойлашув координаталарини аниқлашда ўртача хатолик 23,5 фоизга ортади, натижаларнинг тарқалиши эса 50 фоизга етади. Бу объектнинг ҳақиқий ҳолати ҳисобланган нуқтадан ўнлаб сантиметрга силжишини англатади. Бундай оғишлар юқори аниқликдаги сунъий йўлдош навигацияси талаб қилинадиган қурилиш ва мониторинг ишларида хавфли ҳисобланади.

Тадқиқот давомида кутилмаган эффект ҳам аниқланди: тинч кунларда кучли носозликлар кўпроқ станцияларда кузатилади, бироқ бўронли кунларда хатоликнинг ўртача қиймати анча юқори бўлади. Тахминларга кўра, геомагнит майдоннинг глобал бузилиши шовқинларнинг умумий статистикасини ўзгартириб, маҳаллий хатолик манбаларини гўёки бўғиб қўяди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар