Поп-ММА жангчиси “Сатурн” жаримага тортилди

Поп-ММА жангчиси “Сатурн” жаримага тортилди
Қисқача

Ўзбекистонлик поп-ММА жангчиси Оғабек Абдумўминов, ижтимоий тармоқда хавфсизлик камаридан фойдаланмасдан автотранспорт бошқараётганини акс эттирган видео сабаб маъмурий жавобгарликка тортилди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан қоидабузар чақиртирилиб, унга нисбатан тегишли баённома расмийлаштирилди. Абдумўминов видеонинг муҳокамаларга сабаб бўлгани ва бундай ҳолатнинг такрорланмаслигини таъкидлади.

Одамлар орасида “Сатурн” номи билан танилган ўзбекистонлик поп-ММА жангчиси Оғабек Абдумўминов ижтимоий тармоқда эълон қилган видеоси сабаб маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда 3 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, спортчининг хавфсизлик камаридан фойдаланмасдан автотранспорт воситасини бошқараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.

Шундан сўнг Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси қидирув бўлими томонидан қоидабузар чақиртирилиб, унга нисбатан тегишли маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Оғабек Абдумўминов ўз навбатида хавфсизлик камарисиз ҳаракатланганини тан олиб, видеонинг кенг муҳокамаларга сабаб бўлганини айтди.

“Автотранспорт воситасини хавфсизлик камарисиз бошқарганман. Видео ижтимоий тармоқларга жойланганидан кейин кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу ҳолат бошқа такрорланмайди”, деди поп-ММА жангчиси.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар