Сайтлар энди сунъий интеллект натижаларини кузата олади

Google Search Консоледа сунъий интеллект билан боғлиқ янги ҳисоботлар ишга туширилди. Ушбу имконият сайтларнинг Google қидирувидаги сунъий интеллект натижаларида қандай кўринаётганини таҳлил қилишга ёрдам беради.
Янги ҳисоботлар орқали сайт эгалари сунъий интеллект жавобларидаги кўришлар сонини, қайси саҳифалар натижаларда чиққанини ва фойдаланувчилар қайси давлатлардан кирганини кузатиши мумкин.
Шунингдек, ҳисоботларда қурилмалар тури ва вақт бўйича ўзгаришлар ҳам кўрсатилади. Бу орқали сайт эгалари телефон, компьютер ёки бошқа қурилмалардан келаётган трафикни таҳлил қила олади.
Ҳозирча ушбу функция синов режимида ишламоқда. У фақат айрим сайтлар учун очилган бўлиб, камчиликлар ўрганилганидан сўнг барча фойдаланувчиларга тақдим этилиши кутилмоқда.





























Изоҳлар 0
…