Россияда Boeing 787 Дреамлинер муқобили 7-10 йилдан сўнг пайдо бўлади

Россияда Boeing 787 Дреамлинер муқобили 7-10 йилдан сўнг пайдо бўлади
Аудио версияси

Россиянинг кенг фюзеляжли узоқ масофага учувчи самолётини яратиш лойиҳаси ҳозирда тадқиқот ва келажакдаги машина қиёфасини шакллантириш босқичида турибди. Бу ҳақда Бирлашган авиашозлик корпорацияси (ОАК) раҳбари Вадим Бадеха ТАСС агентлигига берган интервюсида маълум қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Унинг сўзларига кўра, бундай лайнерни ишлаб чиқиш учун камида 7–10 йил вақт талаб этилади. Бадеха ҳозирда самолётга қўйиладиган техник талабларни келишиш жараёни якунланаётганини, шундан сўнг ишнинг кейинги босқичларига ўтиш мумкинлигини таъкидлади.

ОАК раҳбари янги машинани яратишда бозорнинг ҳозирги эмас, балки келажакдаги талабларига эътибор қаратиш лозимлигини қайд этди. Чунки самолёт фойдаланишга топширилгунига қадар рақобатчиларда янги моделлар пайдо бўлиши аниқ. Лойиҳанинг асосий элементи ПД-35 двигатели бўлиши кутилмоқда.

Айнан куч қурилмасининг якуний параметрлари белгилаб олингач, дастурни ишга туширишнинг реал муддатлари ва имкониятлари ҳақида гапириш мумкин бўлади. Ҳозирда Россиядаги узоқ масофага учувчи самолётлар парки тўлиқлигича хорижий лайнерлардан иборат бўлиб, ташувчилар улардан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келмоқда.

Вадим Бадеха тезкор, аммо камроқ самарадор ечим сифатида Ил-96 самолётини тилга олди. Бироқ у иқтисодий жиҳатдан ушбу машина хорижий аналогларидан сезиларли даражада ортда қолишини тан олди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар