SpaceX Гигабай: 116 метрли улкан завод қад кўтармоқда

SpaceX Гигабай: 116 метрли улкан завод қад кўтармоқда

Техас штатидаги Старбасе космодромида SpaceX компаниясининг Starship кемаларини йиғиш ва тезкор таъмирлашга мўлжалланган янги Гигабай суперфабрикаси шиддат билан барпо этилмоқда. Бир ой ичида иншоот сезиларли даражада ўсди: бино баландлиги 116 метрга (380 фут) етди, унинг пўлат каркаси эса кўп километр узоқликдан ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

2-июн ҳолатига кўра олинган янги суратларда ўнлаб кранлар ишлаётгани ва бинонинг ён қисмлари панеллар билан қопланаётгани акс этган. Шу билан бирга, конструкция баландликка қараб ўсишда давом этмоқда. Қурилиш майдончаси атрофида Илон Маскнинг ўзига хос флоти — ўнлаб Cybertruck электромобиллари тўпланиб турибди.

Ёндош биноларда Starship кемасининг Марсдаги тасвири туширилган улкан мураллар пайдо бўлган. Бу компаниянинг Қизил сайёрани ўзлаштириш ва кўп марта фойдаланиладиган космик парвозларни амалга ошириш борасидаги улкан амбицияларини англатади.

Гигабай лойиҳаси Starship ишлаб чиқариш ҳажмини кескин ошириш учун ишлаб чиқилган. Бу SpaceX компаниясига ракеталарни серияли ишлаб чиқаришга ўтиш, парвозлар таннархини пасайтириш ва коинотга чиқиш суръатини сезиларли даражада тезлаштириш имконини беради.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар