Meta ўзининг WhatsApp Бусинесс учун AI агентини глобал миқёсда ишга туширди

Йиллар давомида WhatsApp бутун дунёдаги турли ҳажмдаги бизнеслар учун асосий алоқа воситаси бўлиб келмоқда. Эндиликда Meta ушбу платформани кичик ва ўрта бизнес учун тўлақонли ишчи дастурга айлантириш мақсадида унга сунъий интеллект технологияларини жорий этмоқда. Чоршанба куни компания Meta Бусинесс Агент деб номланувчи мижозларни қўллаб-қувватлаш ботини WhatsApp ичида глобал миқёсда фойдаланишга топширганини эълон қилди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Ушбу лойиҳа Meta томонидан қарийб икки йил давомида Ҳиндистон ва Мексика каби давлатларда синовдан ўтказилгандан сўнг оммага тақдим этилди. Meta маълумотларига кўра, AI агенти мижозлар саволларига жавоб бериши, маҳсулотларни тавсия қилиши, учрашувларни белгилаши, савдо сўровларини саралаши ва зарурат туғилганда мулоқотни жонли операторга йўналтириши мумкин. Шунингдек, ушбу бот Instagram ДМс тизимида ҳам ишга туширилмоқда.
Ҳозирда компания Бусинесс Агент орқали тунги вақтда содир бўлган чатлар бўйича кундалик ҳисоботлар ва таҳлилларни тақдим этиш функциясини синовдан ўтказмоқда. Бу имконият WhatsApp Бусинесс, Instagram Pro, Мессенгер ва Meta Бусинесс Суите платформаларидаги танланган аккаунтлар учун очиқ. Келажакда агентга бозор тадқиқотларини ўтказиш, маҳсулот хусусиятларини таъкидлаш ва фойдаланувчи календарини бошқариш каби функциялар қўшилиши кутилмоқда.
Meta йирик корхоналар учун Shopify, Зендеск ва Шопее каби тизимларга уланадиган махсус агентлар яратиш платформасини ҳам ишлаб чиқмоқда. Компания ушбу AI хизматидан фойдаланиш учун WhatsApp Бусинесс Премиум обунаси доирасида ҳақ олишни режалаштирган. Йирик бизнес вакиллари эса агентдан фойдаланганлик учун сарфланган токенлар миқдорига қараб тўловни амалга оширадилар.





























Изоҳлар 0
…