«Оломон бошқарувига чек қўйилди»: Озод Кашмирда интернет ўчирилди

2026-йил 5-июн куни Покистон назорати остидаги Озод Жамму ва Кашмир штатида интернет алоқаси кутилмаганда бутунлай узиб қўйилди. Минтақа бош вазири Фейсал Мумтоз Ратор ушбу вазиятга изоҳ берар экан, бу чорани «оломон бошқарувининг якуни» деб атади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
НетBlockс ташкилоти маълумотларига кўра, алоқа 9-июнга режалаштирилган оммавий норозилик намойишлари ва блокада арафасида ғойиб бўлган. Бунга ҳукуматнинг «Бирлашган халқ ҳаракати қўмитаси» (Жоинт Авами Актион Коммиттее, ЖААК) фаолиятини аксилтеррор қонунига асосан тақиқлаб қўйгани сабаб бўлди.
ЖААК қўмитаси ҳукуматдан ун нархини пасайтириш, электр энергиясини арзонлаштириш ва қочқинлар учун ассамблеяда ажратилган махсус ўринларни бекор қилишни талаб қилмоқда. Бу каби норозиликлар минтақада биринчи марта кузатилаётгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 2025-йилда ЖААК томонидан ташкил этилган намойишлар тўқнашувларга, инсон талафотларига ва ҳукуматнинг қисман ён беришига олиб келган эди. Бу сафар расмийлар превентив чоралар кўришга қарор қилди: интернет блокланди, хавфсизлик чоралари кучайтирилди, мактабларда дарслар қолдирилди ва туристлардан минтақани тарк этиш сўралди.





























Изоҳлар 0
…