Самолётлар учун ўта ўтказувчан двигател илк синовлардан ўтди

Глазго (Шотландия) шаҳридаги Стратклайд университети тадқиқотчилари “яшил” авиация йўлида муҳим қадам ташланганини эълон қилишди: улар 100 кВ қувватга эга, тўлиқ ўта ўтказувчан авиация электр двигателининг ишчи прототипини яратиб, муваффақиятли синовдан ўтказдилар. Лойиҳа Airбус кўмагида ЗEСТ (Зеро Эмиссионс фор Сустаинабле Транспорт) дастури доирасида амалга оширилмоқда ва келажакдаги электр йўловчи самолётлари учун асосий технологиялардан бири сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Авиацияни электрлаштиришдаги асосий муаммо — бу вазн ва иссиқлик йўқотишидир. Анъанавий электр двигателларидаги мис ўрамлар қувват ошиши билан қизиб кетади ва конструкция оғирлашади. Авиация учун эса ҳар бир ортиқча килограмм парвоз масофаси ва самарадорлигига бевосита таъсир қилади. Ўта ўтказувчан двигателлар бу чекловни четлаб ўтиш имконини беради: ўта паст ҳароратгача совитилганда материал электр қаршилигини йўқотади, натижада ток йўқотишларсиз оқади ва қизиш деярли тўхтайди. Бу эса двигател қувватини вазнни оширмасдан кескин кўтариш имконини беради.
Proфессор Мин Чжан жамоаси суюқ гелий ҳароратини талаб қиладиган классик усулдан воз кечиб, 20 дан 77 К гача (-253…-196 °К) ҳароратда ишлайдиган “юқори ҳароратли” ўта ўтказувчанлардан фойдаланишди. Proтотипда минимал йўқотишли ўрамлар, чўткасиз тизим ва ротор айланиши давомида ишлайдиган ўрнатилган криоген совитиш тизими қўлланган. Аслида, бу двигател қувват ва совитиш тизимларини бирлаштирган ихчам криоген электромеханик модулдир.
Ушбу технология Airбус илгари сураётган водород авиацияси билан мукаммал уйғунликка эга. Компания суюқ водородни углерод нейтрал самолётлар учун асосий ёқилғи деб ҳисоблайди. Бундай схемада водород нафақат энергия манбаи, балки ўта ўтказувчанларни совитиш учун хладагент вазифасини ҳам бажариши мумкин. Бу келажакдаги самолётлар архитектурасини соддалаштиради ва тизимнинг умумий самарадорлигини оширади.
Ҳозирча гап фақат принципиал намойиш ҳақида бормоқда — 100 киловаттли двигател йўловчи лайнерини кўтариш учун етарли эмас. Бироқ унинг барқарор ишлаши концепциянинг ҳаётийлигини тасдиқлади. Кейинги босқич — технологияни тижорат авиацияси учун зарур бўлган мегаватт даражасигача кенгайтиришдир. Ҳозирда Ҳинетикс, ҲйФлух, Тошиба ва Raytheon каби компаниялар ҳам ушбу йўналишда фаол изланишлар олиб бормоқда.





























Изоҳлар 0
…